Биринчи лига 1-тур. "Ғаллакор-Барса" - "Андижон" ўйинига ҳакамлар тайинланди!

Aziz Tukhtamuradov
30 мар 2017, 14:38
Маълумки ушбу ҳафта мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида Ўзбекистон биринчи лига ўйинларига старт берилади.

Виталий Легай бошқарувидаги “Андижон” жамоаси чемпионатнинг илк турини сафарда “Ғаллакор-Барса”га қарши ўтказади. Бўлажак учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди. Унга кўра Ғаллаоролда кечадиган баҳсни қаршилик Наим Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.  

1 апрел, шанба. 

Биринчи лига 1-тур.

«ҒАЛЛАКОР-БАРСА» (Ғаллаорол) – «АНДИЖОН» (Андижон)

Ҳакамлар: Наим Қосимов (Қарши), Иброҳим Жўраев (Тошкент вилояти), Хусан Худойбердиев (Тошкент вилояти).

Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд).


"Андижон" матбуот хизмати


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia