UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52К-Лига. Рустам Ашурматов жамоаси сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  2 16:41Эктор Бельеринга Испания чемпионатидан қизиқишлар бор  0 16:26Испания. "Эспаньол" расмиятчилик учун ўйнашни бошлайди  3 16:15МЮ "Наполи" футболчисига бўлган қизиқишни янгилади  4 15:59Майл Единак фаолиятини якунлади  2 15:45"Уфа"нинг уч футболчисида коронавирус борлиги гумон қилинмоқда  2 15:33Карикатура: "Аталанта" "кекса сеньоралар"ни қийнаб қўйди  4 15:28Дербини бошқарган машҳур ҳакам тотализаторда қатнашганликда гумон қилинмоқда  2 15:13АПЛ. Анчелотти жамоаси "бўрилар"га қарши (асосий таркиблар)  1 15:00Olamsport: UFC рекордини ўрнатган россиялик спортчи, бугунги турнирнинг энг яхши жанги ва бошқа хабарлар  0 14:58Роналдиньонинг яна бир аппелцияси инкор қилинди  0 14:47Терри "Астон Вилла"да қоладиган бўлди  0 14:31"Гангвон" - "Кванджу". Асосий таркиблар маълум!  2 14:30Бундан роппа-роса 10 йил олдин Тошкент мезбонлик қилган, Ҳакимов ва Минамино тўпурар бўлган Осиё чемпионатини ёдга оламиз  12 14:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

Бир йил аввал Рейес ҳалокатга учраганди Янгиликлар

Бир йил аввал Рейес ҳалокатга учраганди

Ўтган йилнинг айни кунида таниқли испаниялик футболчи Хосе Антонио Рейес ҳаётдан кўз юмган ва "Championat.asia"да у ҳақида мақола эълон қилинганди. Хориж нашрлари марҳум футболчини эслаётган бир пайтда биз ҳам сизнинг эътиборингизни ўша мақолага қаратамиз.

Хосе Антонио Рейес 1983 йил 1 сентябрда Севилья провинцияси таркибидаги Утрера мунисипалитетида таваллуд топди.

Футболчи сифатида ушбу шаҳарчадан ташқарида 24 йил фаолият олиб борди.

11 ёшида «Севилия» жамоаси академиясига қабул қилинган болакай 1999 йил асосий жамоа сафига қўшилди. «Севилия» 2001 йил Испания иккинчи дивизиони ҳисобланган Сегундада ғалаба қозониб, Ла лига йўлланмасини қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўшди.

Унинг иқтидорини ўз вақтида пайқаган Арсен Венгер уни ўз жамоасида кўришни хоҳлайди. Трансфер 2004 йилнинг қишида 17,5 миллион фунт-стерлинг эвазига амалга оширилди. Маълумот учун, ўша йилларда Фрэнк Лемпард 11 миллион фунтга баҳоланганди. Биргина Рейеснинг трансферига сарфланган маблағга Жермейн Дефо, Майкл Каррик ва Глен Жонсонни сотиб олиш мумкин эди. Хосе Антонио «тўпчилар» сафида 2006 йил ёзига қадар тўп тепди. Бу муддатда мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритиб, Европа чемпионлар лигаси финалчисига айланди.

«Реал»да бир йил ижарада ўйнаб, Испания чемпионига айланган Рейес 2007/2012 йилларда Мадриднинг 2-рақамли жамоаси шарафини ҳимоя қилди. «Матрасчилар» сафида икки бор Европа лигасида ғолиб бўлди. 2008/09 йилги мавсумни «Бенфика» сафида ижара эвазига ўтказди.

2012 йил 5 январда «Севилия»га ўтди. Собиқ жамоасига қайтган ярим ҳимоячи қаторасига 3 марта Европа лигасида зафар қучди (2013/16 йиллар) ва ушбу мусобада 5 марта ғолиб чиққан илк футболчига айланди. 2016/17 йилги мавсумда «Эспаньол» шарафини ҳимоя қилган Рейес мавсум сўнгида футболчилик фаолиятини якунлади.

Аммо, 2018 йил январидан бошлаб қуйи дивизион жамоаларида ўйнай бошлади. Дастлаб, 2018 йилнинг ёзига қадар «Кордова»да тўп сурди. Кейин жорий йилнинг бошига қадар Хитой чемпионати 2-дивизиони шарафини ҳимоя қиладиган Урумчининг «Синьцзян Тяньшань Леопард» жамоасида ўйнади.

Испанияга қайтиб, «Эстремадура» шарафини 9 баҳсда ҳимоя қилишга улгурган Хосе Антонио Рейес 1 июнда Утрерада автомобиль ҳалокати натижасида вафот этди.

Ўз шаҳридан ташқаридаги 24 йиллик ёрқин фаолиятидан сўнг 35 ёшида она шаҳрида ҳаётдан кўз юмди.

Фаҳриддин Рўзиев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
01 июн 22:10:39
GeneraL1
ман арсеналдаги уйинларни корганман гол урганда голни нишонлашини бир умр юрагимда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг