UZ

Сўнгги янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Терма жамоамиз тарихидаги энг шармандали мағлубияти қандай бўлганди? Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Терма жамоамиз тарихидаги энг шармандали мағлубияти қандай бўлганди?

Бундан йигирма йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ливандаги Осиё кубоги-2000'да ўзининг тарихидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олганди.

Демак, бугун бир ўйин тарихи лойиҳаси орқали Япониядан учралган 1:8 ҳисобидаги шармандали мағлубият ҳақида атрофлича тўхталамиз. 

1999 йил терма жамоамиз Маҳмуд Раҳимов мураббийлигида БААдаги саралаш турнирида мувафақиятли иштирок этади ва гуруҳдаги барча жамоаларни мағлуб этиб ортга йўлланма билан қайтади. Энг аҳамиятлиси вакилларимиз ҳал қилувчи учрашувда мезбон БАА термасини мағлубиятга учратишади. Ҳал қилувчи голини Максим Шацких уради. Йигитларимизни квалификацион босқичда ғалаба сари етаклай олган мураббий йил якунида бахтсиз ҳодиса, афтофалокат сабаб вафот этади. Табиийки бундай шароитда янги мураббий топиш осон иш эмасди. Чунки, ўша вақтларда терма жамоага янги мураббий олиб келиш учун маблағ бўлмаган. Аввалига, Виктор Барисов сўнг Павел Садирин мураббийлик постига ўтириб кўради. Аммо, улар жамоани битта ўйиндан ортиқ бошқаришмайди. Мутасаддиларни боши қотганди. Бир томондан янги мураббий, бошқа томондан йиғин учун маблағ. Бошқа иложини топа олмаган Ўзбекистон футбол федерацияси “Нефтчи” мураббийи Юрий Саркисян номзодини танлайди. 

Республикамиздаги таниқли мутахассис 1996-1997 йилларда ҳам миллий жамоа мураббийлар штабида Рустам Мирсодиқовга яқиндан кўмаклашган. Шундай қилиб, Саркисян 2000 йил июнида терма жамоа бош мураббийига айланади. Бу даврда футболимиз ўзининг оғир дамларини бошдан ўтказаётганди. Юқорида айтганимдек федерацияда пул йўқлиги сабаб ўртоқлик ўйинлари асосан маҳаллий ички чемпионат жамоаларига қарши ўтарди. Ҳаражатларни асосан вилоят ҳокимлари кўтарарди. 1999 йилги терма жамоанинг йиғинлари учун Самарқанднинг “Динамо” стадиони база вазифасини ўтайди. Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ҳам шу ерда ташкил этилади. Осиё кубоги олдидан Саркисян оҳирги йиғинни Фарғонада олиб боришга мажбур бўлганди. Спарринг рақиб вазифасини “Нефтчи” жамоаси бажаради. Мусобақага кайфиятсиз, аниқ ўйин услубисиз, тайёргарликсиз борган термамиз шунга яраша натижа қайд этади.

Қитъа кубоги октябрь ойида ўтказилаётганлиги сабабли футболчиларни жалб қилиш муаммо бўлганди. Боиси, бу пайтга келиб кўплаб хориж жамоалари чемпионлар лигаси ва бошқа халқаро ўйинларда иштирок этарди. Аниқроғи, ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги сабаб қийинчиликлар кузатилади. Аммо, турнирга йўл олган таркибни кучсиз деб бўлмасди. Таркибга эътибор қаратинг Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Андрей Фёдоров, Даврон Файзиев, Сергей Лебедов, Отабек Шомуродов, Нематулла Қуттибоев, Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Максим Шацких ва ҳоказо. Юлдузларга тўла таркиб билан қандай қилиб ютқазиш мумкин дерсиз. Сабаб сифатида уларни бирлаштира оладиган, мотивация бера оладиган мураббий йўқлиги билан изоҳлаш мумкин. Турнир стартида ҳамюртларимиз Қатарга қарши учрашувда майдонга тушади ва дурангга рози бўлишади. Японлар билан баҳс буткул кутилмаган сценарий остида кечади. Футболчиларимизни шу куни таниб бўлмасди. Гўёки, биринчи маротаба майдонга тушгандек таасурот қолдиришади. “Самурайлар” 25 дақиқага қадар Павел Бугало дарвозасини беш бор ўққа тутишади, Марошима, Нишизава, Такахараларни ҳимоячилар тўхтатиб қола олишмайди. 

29-дақиқага келиб Сергей Лушан жавоб тўпини киритади. Орада посбонимиз Бугало рақиб футболчиси томонидан амалга оширилган пенальтини қайтаради. Лушаннинг голига жавобан рақиблар яна учта гол уришади ва очиқчасига устимиздан кулишади. Юқори даражадги ижрочилардан иборат терма жамоамизни бу мағлубиятига кўпчилик ишонмаслиги табиий. Бироқ, бу рост. Тўрт йил олдинги Осиё кубогида ҳам бу юрт вакилларига йирик ҳисобда ютқазганмиз. Лекин, бундай ҳунук тарзда эмас. Япония аллақачон замонавий футболга ўтиб бўлганди. Бизда эса аллақачон авлодлар алмашинуви жарёнини ўтказиш даври келганди. Якунда Сергей Лебедов, Игорь Шквиринлар терма жамоадаги фаолиятига якун ясашади.

Осиё кубоги – 2000. Гуруҳ босқичи 2-тур

17.10.2000. Сайда(Ливан)

Ўзбекистон – Япония 1:8

Голлар: Сергей Лушан(29), - Марошима(7), Нишизава(14, 25, 49), Такахара(18, 20, 57), Китишима(79).

Ўзбекистон: Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Андрей Фёдров, Февзи Давлетов(Сергей Лебедов,25), Сергей Лушан, Миржалол Қосимов, Николай Ширшов, Александр Хвастунов, Абдумажид Тоиров(Отабек Шомуродов, 60), Мухтор Қурбонов(Игорь Шквирин, 46), Максим Шацких.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади


Рейтинг: -19   

Фикрлар

+7   
29 мар 21:33:43
FC CHELSEA....
Gapti ochigi bazi bir muxlislar alkash undog bundog deymi.
Ozi biror futbolchimiz yevropani yozvorgan joyi yug yana murabbiydan noliymiz.
Ozimizda bironta narmalni fudbolchi yug.
Ektor Cupperda xam ayb yug.
Klop yo Gvardiyola kelsa xam bu futbolchilar bn xech qaqa borib bolmaydi.
Yaponyaga kelsak ular kimsan Liverpul Lester Barusya Inter Milan degan jamoalarda tup surgan va yana surmoqda.
Bizda nari borsa Rastov Lakamativ Anji.
Bizdi futbolchilarni xayoli Paxtakor boldi boshqa joyi yug.
+6   
29 мар 22:07:41
Граф Монтo Kpиcтo
Шу уйинди куриб роса хурланганман гап пулдамас гап савияда.Хеч ким ютказаман деб чикмайди лекин савия , тактика ноль булган, хозир шу футболчилар купи Бош мураббий булиб ишлайди мана уша савиянинг натижаси Лушан бир командани йук килди, Ашурматов хар йили битта командада, Федиров атмаса хам булади ман футболимиз ПОЙДЕВОРИ кайирда. Энди билдингиз-ми нима учун ЖАХОН чепионатга чиколмаяпганимизни шу бугунги кундаги бош мураббийлар пенсияга чикса биз жохон чемпионатига борамиз. Булар шарманда килган яна шарманда килишда давом этиокда. Бизга орзу булиб колмокда бу буровни ёмонлаш эмас бу хакикат.
+6   
29 мар 21:28:12
Uzbek_86
Рустам-уз фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғриси шу ўйиндан кейин йиғлаганман.. Кейинги ўйингача ўзимни овутганман. Лекин у ўйин ҳам бутун Ўзбек футбол муҳлислари қалбини ларзага солган.
Мен хам шу уйинни тулик томоша килганман. Бу осиё чемпионатида футболчиларга жуда кам пул туланган, терма жамоамизга федерациямиз пул топиб берилмаган... Вахаказо. Лекин асосий шармандалик ва муаммоимиз футболистларимизда ватанпарварлик булмаганида ва хозирги узбек футболи уша пулни деб ватани шаьнини химоя килмаган нонкурлар кулида эканлигида
+5   
29 мар 23:11:02
kasimovich
Саркисян Нефтчини олиб борганда жа мунчалик шармандагарчилик бўлмасмиди? Яна мени тошбўрон қилманглар! Қайтараман спортнинг футбол турида бизнинг ўрнимиз ҳафа бўлманглар нольга тенг! Осиёда бир тийин, кераксиз мусобақаларда озгина иширади, керагида ҳўракда! Жахонда айтмасаҳам бўлаверади! Бизни футболчилалар ярим таймли юлдузчалар ҳолос! Уйдан чиқманг!
+5   
29 мар 21:37:47
Uzbek_86
UFA bu UFA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xaliyam oʻyinimiz oʻzgarib nimagadir erishmadik. Demak bizga vaqt taʼsir koʻrsataolmasakan! biz oʻzgarmasmiz. Ex shunaqa tarkib uvol boʻlganakan.
Гапиз тугри. Уже футболимизда ниманидур узгартирадиган вакт келмадимикин. Уша вактларда араблар вактни чузса биз арабча футбол деб кулардик, хозир араблар узбекча футбол деб кулишяпти. Биз факат оркага кетяпмиз, шу нарсаларни журналист ёки блогерларимиз ёритиб беришомийди
+5   
29 мар 21:17:29
O'zbegimVatanim
25 daqiqada 5ta gol sharmanda
+5   
29 мар 21:02:32
UFA bu UFA
Xaliyam oʻyinimiz oʻzgarib nimagadir erishmadik. Demak bizga vaqt taʼsir koʻrsataolmasakan! biz oʻzgarmasmiz. Ex shunaqa tarkib uvol boʻlganakan.
+4   
29 мар 23:17:26
Davronbek Beshariq
80 - йилларда футболга кизикиб пахтакорга мухлислик килганман.Собик совет даврида пахтакорнинг уйинларини эсимда 83 - йил совет олий лигасидаги уйин ва 84 - йилдаги олий лигада сунги уринни олиб биринчи лигага равона булди. Кейин совет биринчи лигасида олти йил Олий лигага чикиш учун харакат килди ва буни 90 - йил уддалади. 91 - давлатимиз мустаккилликка эришгач алохида миллий чемпионатимиз утказила бошлади. Мен нимага бу нарсаларни ёздим.....................САБАБИ миллий чемпионатимиздаги уйинлар , турли ёшдаги терма жамоаларимиз уйинлари, асосий миллий терма жамоамиз уйинлари хали уша мен курган совет давридаги эскича футбол , уйин вактида эскича фикрлаш.. Качонгача футбол мактаб ва академияларида мураббийлар эскича фикрлашади..Етишиб чикаётган ёш футболчиларимиз техникаси юкори булгани билан болалар купи нимжон, ракиблар билан туп учун курашда егилишади. Качондан бизда янгича фикрлайдиган мураббийлар ишлашади. Бундай булмайдиган булса бизда хали- бери юкори лигаларда туп сурадиган футболчилар чикмайди....
+4   
29 мар 23:04:39
kasimovich
Ўша машҳур булбулбоболарку!
+3   
29 мар 22:26:07
Abdunazar
Futbol Angliyada to'g'ildi, Braziliyada yashadi, O'zbekistonda o'ldi))
+3   
29 мар 21:58:13
сколлари
Яхшиям 1-8 бўган экан, японлар 16та хам уришлари мумкин экан
+3   
29 мар 21:23:51
Гафур Нурматов
Химоя ноль буганакан
+2   
29 мар 21:22:50
Гафур Нурматов
Рустам-уз фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғриси шу ўйиндан кейин йиғлаганман.. Кейинги ўйингача ўзимни овутганман. Лекин у ўйин ҳам бутун Ўзбек футбол муҳлислари қалбини ларзага солган.
Ман телевизоримни бузганман шу уйин диб
+2   
29 мар 21:20:55
Рустам-уз
Тўғриси шу ўйиндан кейин йиғлаганман.. Кейинги ўйингача ўзимни овутганман. Лекин у ўйин ҳам бутун Ўзбек футбол муҳлислари қалбини ларзага солган.
+2   
29 мар 21:12:34
Anjanbarsa
Саркисян шарманда килган кейин Абрамов 0 6 ютказиб шарманда килган
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг