UZ

Сўнгги янгиликлар

21:29"Лацио" президенти "La Gazzetta dello Sport"ни судга берди  0 21:11Месси ЕЧЛ финаллари тарихидаги энг яхши футболчига айланди, Роналду эса...  12 20:43Россияда икки клуб бирлашди  4 20:27Вальверде: "Манчестер Сити" каби ўйнамоқчимиз"  2 19:55Футболни мухлислар билан бошлаган илк давлат номи маълум бўлди  4 19:41"Рома"нинг собиқ футболчиси 21 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 19:27128 миллионлик бемор... Фелиш яна жароҳат олди  7 18:56Кьеллини ЕЧЛ финалидаги 1:4 ҳақида: "Реал"га қарши кучимиз етмаган, чарчаб қолгандик"   10 18:49"Боруссия"га қарши "Дер Классикер" олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 18:45Карикатура: "Ливерпуль"нинг асосий трансфер мақсади - Адама Траоре  4 18:21Ибрагимович жароҳат олди. У катта эҳтимол билан "Милан" сафида ортиқ ўйнамайди  6 18:04Алишер Никимбаев: "ЎФФ XXI бошида олий лига ўйинларини трансляцияси орқали йилига 100 минг доллар ишлаб топарди"  26 18:00"Барселона" ҳам ниқоб сотишни бошлади  3 17:47"Манчестер Юнайтед" Рохога нарх белгилади  0 17:26Агар коронавирус бўлмаганида Ўзбекистон терма жамоаси йиғин бошлар эди...  13

Бир ўйин тарихи. Бундан роппа-роса 19 йил олдин "Бавария" ЕЧЛ финалида Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия"ни мағлуб этганди Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Бундан роппа-роса 19 йил олдин "Бавария" ЕЧЛ финалида Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия"ни мағлуб этганди

2001 йилнинг 23 май санасида Мюнхеннинг "Бавария" клуби Европа чемпионлар лигаси деб ном олган мусобақада илк бор ғолиб бўлганди.

Финалда "Бавария"га Испаниянинг "Валенсия" клуби тўқнаш келган эди. Учрашувнинг 3-дақиқасида нидерландиялик бош ҳакам Дик Йол "Бавария" дарвозасига пенальти белгилайди. Гаиска Мендьета 11 метрли жарима тўпидан гол уради - 0:1.

Орадан 5 дақиқа ўтгач ҳакам бу сафар "Валенсия" дарвозаси томон пенальти белгилайди. Бироқ Мехмет Шолль гол ура олмайди, Канисарес маҳорат кўрсатади.

Иккинчи тайм бошида Дик Йол учинчи бор 11 метрли жарима нуқтасини кўрсатади. "Бавария" сардори Штефан Эффенберг Канисаресни ожиз қолдиради - 1:1.

Асосий ва қўшимча вақтда бошқа гол урилмайди. Ғолиб футбол лотореяси деб аталмиш пенальтилар сериясида аниқланиши маълум бўлди.

Серияни "Бавария" футболчиси Пауло Сержио бошлайди ва гол ура олмайди. "Валенсия"нинг учинчи зарбаси муаллифли словениялик Златко Захович ҳам адашади ва учинчи зарбалардан кейин ҳисоб 2:2 кўринишини олади. Мюнхенликларнинг навбатдаги зарбасини Патрик Андрессон беради ва Канисарес тўпни қайтаради. Кейинги зарбани берган Амедео Карбони гол урса "Валенсия" 99 фоиз чемпион бўларди. Бироқ Оливер Кан унинг зарбасини қайтаради! Бешта зарбадан кейин ҳисоб 3:3 бўлади. Иккала жамоа аъзолари яна икки мартадан зарба бериб гол уришади. Еттинчи зарбада Томас Линке гол уради, "Валенсия" вакили Маурисио Пеллегринонинг зарбасидан кейин Оливер Кан тўпни қайтаради, "Бавария" чемпион! Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия" кетма-кет иккинчи йил ЕЧЛ финалида мағлуб бўлади.

Европа чемпионлар лигаси-2000/2001. Финал.

"Бавария" - "Валенсия" - 1:1 (Пенальтилар серияси 5:4)

23.05.2001. Милан, "Сан Сиро" стадиони. 80000 томошабин.

Бош ҳакам:
Дик Йол (Голландия)

Голлар:
0:1 - Гаиска Мендьета - пенальтидан 3.
1:1 - Штефен Эффенберг - пенальтидан 50.

Амалга оширилмаган пенальти: Мехмет Шолль ("Бавария") 8 (дарвозабон)

"Бавария": Оливер Кан; Биксант Лизаразю; Патрик Андерссон; Самуэль Куффур; Томас Линке; Оуэн Харгривс; Хасан Салихамиджич; Штефен Эффенберг; Мехмет Шолль (Пауло Сержио, 108); Жованни Элбер (Александр Циклер, 100); Вилли Саньоль (Карстен Янкер, 46)

"Валенсия":
Сантьяго Канисарес; Амедео Карбони; Жоселин Англома; Маурицио Пеллегрино; Гаиска Мендьета; Кили Гонсалес; Рубен Бараха; Джон Карью; Роберто Фабиан Айяла (Мирослав Джукич, 89); Хуан Санчес (Златко Захович, 66); Пабло Аймар (Давид Албельда, 46)

Огоҳлантиришлар: Патрик Андерссон; Сантьяго Канисарес; Амедео Карбони; Кили Гонсалес. 




Рейтинг: +7   

Фикрлар

+2   
23 май 20:54:57
Rakuten
Ha, afsuski, Valensiya mag'lub bo'lgan edi. Valensiya va Atletiko Madrid finallarni boy bermaganda, hech kim La Ligani Real Madrid yoki Barselonadan tashkil topgan deyishmas edi, lekin bir gap, YChL da ham, Yevropa Ligasida ham La Liga jamoalari yetakchilik qiladi. Asosiysi shu. APL ga dam bergan La Liga.
+1   
23 май 22:41:20
Rakuten
ЭДД ВУДВОРД фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ла лига пассив чемпионат! Шунинг учун клублари ЛЧ ва ЛЕ га кўпроқ куч ажратади. АПЛ клублари чемпионатга кўпроқ эътибор қаратади! 2000-йилларда А серия энг кучли чемпионат эди. Ла лига клублари финалларда ўйнарди ўшанда хам. Сабаби ўз чемпионатидаги эркинлик!
Bu gapingizdan kelib chiqsak, A Seriya, Bundes Liga va Liga 1 chempionatlari o'lik ekanda a? Anchadan beri ko'rinmay qo'yishgan ular yevroturnirlarda, shunaqami? Nega masalan A Seriya, Liga 1 yoki Bundesligadan chempionlar ko'p chiqmayapti? Axir ular ham passiv emasmi sizningcha? Hech qaysi liga passiv emas mening fikrimcha. Shunchaki, ligalarda asosiy kuch bo'lib o'ynaydigan klublarning roli bizga ligalar haqida shunaqa taassurot qoldiradi. Aslida hamma liga bir xil, har birida raqobat bor, lekin bu ligalarda grand klublar bor, g'alaba bayrog'ini hech kimga bermaydi. APL da esa unaqa grand jamoa yo'q. Shuning uchun huddi raqobati kuchlidek tuyuladi.
   
23 май 23:33:31
Отарбай
Златко Захавич, Пеллегрини пеналтилар серияси да гол уролмаган
   
23 май 22:42:05
FARRUXBEK.FC.BAYERN
xali xamon esimda jonli korgandim shu oyindi
   
23 май 21:28:17
ЭДД ВУДВОРД
Rakuten фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ha, afsuski, Valensiya mag'lub bo'lgan edi. Valensiya va Atletiko Madrid finallarni boy bermaganda, hech kim La Ligani Real Madrid yoki Barselonadan tashkil topgan deyishmas edi, lekin bir gap, YChL da ham, Yevropa Ligasida ham La Liga jamoalari yetakchilik qiladi. Asosiysi shu. APL ga dam bergan La Liga.
Ла лига пассив чемпионат! Шунинг учун клублари ЛЧ ва ЛЕ га кўпроқ куч ажратади. АПЛ клублари чемпионатга кўпроқ эътибор қаратади! 2000-йилларда А серия энг кучли чемпионат эди. Ла лига клублари финалларда ўйнарди ўшанда хам. Сабаби ўз чемпионатидаги эркинлик!
   
23 май 20:24:08
AccessVirus
Kechagidak yodimda bari
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг