UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  4 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  62 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Биласизми? "Навбаҳор" охирги тўрт ўйинда 15та гол ўтказди Янгиликлар

Биласизми? "Навбаҳор" охирги тўрт ўйинда 15та гол ўтказди

Теглар :  Навбаҳор
Наманганнинг бош жамоаси "Навбаҳор" бу мавсум Олий лигани жуда бўш ўтказмоқда.


Наманганликлар 22 очко билан турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб туришибди. Агар шу кетиш бўлса. "Навбаҳор" биринчи лигага тушиб кетиши мумкин.

Жамоа кеча Бекободда "Металлург" меҳмони бўлиб, 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Статистикага эътибор берсак, "Навбаҳор" охирги тўрт ўйинда ўз дарвозасидан 15та гол ўтказиб юборди. Бу эса шундай жамоа учун кўп деганидир.

Ўйинларни келтириб ўтамиз:

25-тур. "Навбаҳор" - "Бухоро" 1:2
26-тур. "Насаф" - "Навбаҳор" 6:0
27-тур. "Навбаҳор" - "Қизилқум" 0:2
28-тур. "Металлург" - "Навбаҳор" 5:1

Кўриб турганингиздек, охирги тўртта учрашувнинг ҳаммаси мағлубият билан тугаган ва шундан иккитасида йирик ҳисоб қайд этилган. Жамоа "Насаф"дан олтита, "Металлург"дан эса бешта гол ўтказиб юборган. 5та гол ўтказиш "Навбаҳор" учун шу мавсумнинг ўзида учинчи марта такрорланди. Жамоа аввалги турларда "Локомотив" ва "Пахтакор"дан ҳам бештадан тўп ўтказиб юборганди. Умуман олганда, жамоа олий лига клублари орасида гол ўтказиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. "Навбаҳор" ҳозирча 36та гол урган ҳолда 64та тўп ўтказиб юборган.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика