Бэйлни МЛСда кутишмоқда
30 июн 2021 10:00
Янгиликлар
Бэйлни МЛСда кутишмоқда
Уэльс Евро-2020 1/8 финалидан мусобақани тарк этганидан сўнг Гарет Бэйл клуби борасидаги ишларга ҳам ўтса бўлади.
Вингер "Тоттенхэм"даги ижарадан сўнг "Реал"га қайтади, аммо уни Испания пойтахтида кутишмаяпти.
Бэйл учун яхши вариант сифатида АҚШ тилга олинмоқда, у "Лос-Анжелес Гэлакси" билан шартнома имзолаши мумкин.
Ўз вақтида ушбу клубда Дэвид Бекхэм, Стивен Жеррард ва Златан Ибрагимович ўйнаган. Бэйл уларнинг кейингиси бўлиши мумкин, ўйинчини Лос-Анжелесда футболдан ташқари гольф учун ажойиб майдон ҳам кутмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар