

Уэльс термаси хавбеки Гарет Бэйл 82-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

"Бэйл яна ҳаммасини ҳал қилди. У жамоанинг асосий пенальтичисими? Миллион фоиз! У ҳеч қачон бизга панд бермаган.
Биз характер, қатъият кўрсатдик ва мағлубиятдан қутулиб қолишга муваффақ бўлдик. Биринчи ўйинда мағлуб бўлмаслик муҳим эди. Йигитларга фидойилик учун раҳмат айтиш керак", – деди Роб Пейж.



