Бэйл ва Хамес "Бетис"га қарши баҳс тугашини кутмай, стадионни тарк этишди
03 ноя 2019 13:03
Янгиликлар
Бэйл ва Хамес "Бетис"га қарши баҳс тугашини кутмай, стадионни тарк этишди
"Реал" футболчилари Гарет Бэйл ва Хамес Родригес "Бетис"га қарши ЛаЛиганинг 12-тур учрашуви якунланишини (0:0) кута олишмади.
Иккала футболчи ҳам жароҳат туфайли майдонга тушишмади, аммо "Сантьяго Бернабеу" стадионида учрашувни томоша қилишди. Маълумотларга кўра, Бэйл ва Хамес баҳс якунланишига 10 дақиқа қолганда аренани тарк этишди.
Эслатиб ўтамиз, Гарет 11-турдаги "Леганес"га қарши баҳсда ҳам баҳс якунланишини кутмаган эди.
Бэйл ва Хамес "Реал" қоидаларини бузишгани йўқ, чунки клуб раҳбарияти қайдномага киритилмаган футболчиларни ўйинни охиригача кўришга мажбурламайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар