Бернардески Роналду ҳақида: "Футбол тарихидаги энг яхши уч ўйинчидан бири фаолиятини бошқачароқ якунлашга лойиқ эди"

Administrator
20 дек 2022
Федерико афсусда эканлигини яширмади.

"Ювентус" собиқ футболчиси Федерико Бернардески Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

"Роналду учун афсусдаман. Футбол тарихидаги энг яхши уч ўйинчидан бири фаолиятини бошқачароқ якунлашга лойиқ эди.

Мен инсонийлик жиҳатдан ҳам Роналдунинг ҳозирги вазиятидан афсусдаман. Унинг даражасидаги ўйинчи фаолиятини ўзи истаган вақтда тугатишга ҳақли. Бироқ, вазиятни тўғри баҳолай олиш ва мос пайтни сезиш ҳам лозим", - дейди Федерико Бернардески.


AdministratorМуаллиф
Манба: Notícias ao Minuto