Бербатов: "Умид қиламанки, МЮ чемпионликни 29 йил кутмайди"

Mirjalol Normatov
10 апр 2021
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ форварди Димитар Бербатов манкунианликларни "Ливерпуль" билан солиштирди.

"Ҳа, тан олиш жуда оғир - ростдан ҳам МЮ "Манчестер Сити"дан ҳар томонлама ортда. "Сити" доимо хотиржам ва ўзига ишонч билан ҳаракат қилади. Улар қандай футбол ўйнаш кераклигини яхши билади.

Умид қиламанки, клуб "Ливерпуль" каби чемпионликни 29 йил кутмайди. Ҳатто 6 йил МЮ учун кўплик қилмоқда. Ҳа, "Юнайтед"да ўсиш бор. Аммо бу чемпионлик учун етарли эмас", - деди Бербатов.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal