Бербатов: "МЮнинг Европа лигасига тушиб кетиши фожеа эмас"

Mirjalol Normatov
8 дек 2020
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов манкунианликларнинг "Лейпциг"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Одамлар "Лейпциг"га яхши баҳо бермаётгани мени ташвишга соляпти. Гарчи ўтган ўйинда 5:0 ҳисобида ютган бўлишига қарамасдан, МЮда катта муаммолар бўлиши аниқ. Ўз навбатида "Лейпциг" ҳам қўлидан келганича плей-оффга чиқиш учун интилади.

Жамоанинг мураббийи ажойиб. МЮ эса сафардаги ўйинларни яхши ўтказяпти. "Юнайтед" жуда идеал ўйини орқалигина гуруҳдан чиқиши мумкин.

Гуруҳ босқичидан чиқа олмаса ҳам фожеали ҳолат бўлмайди. Чунки МЮ ўтган мавсум ЕЧЛ финалида ўйнаган жамоа эмас. Қувонарлиси, гуруҳдан чиқиш МЮнинг қўлида", - деди Бербатов.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal