

"Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаса, Лингард жамоадан кетиши керак. У "Вест Хэм"да қолмаганида хайрон қолгандим. У ерда ўзини яхши кўрсатганди.
Ўйнашни истаётган экан, нега МЮда қолди? Ўз навбатида "Юнайтед" ҳам уни ўйнатмаса, нега ушлаб ўтирибди?
Донни учун исталган бошқа жамоага ўтиш - олдинга катта қадам ташлаш билан тенг. У "Юнайтед"да ўйнамаслиги аниқ. У ўтираверади ва ўйнамайди", - деди Бербатов.



