UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14Муҳаммадали Ўринбоев Португалияда кичик жароҳат олди, аммо...  0 01:58Ла Лига. "Кадис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  13 01:09"Милан" "Реал" собиқ бош мураббийини жамоага олиб келиш бўйича музокара олиб бормоқда  0 00:50РПЛ. "Локомотив" - ЦСКА 3:3   0 00:40Golden Boy соврини учун асосий даъвогарлар маълум  6 00:40Франция Насьонал 3 лигаси. "Ланс B" "Сент-Аман"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов ўйинни тўлиқ ўтказди  10 00:30АПЛ. "Борнмут" - "Манчестер Юнайтед" 2:2   0 00:00ЛаЛига. "Мальорка" - "Реал Мадрид" 0:1   0 23:55Super Shield UAE / Qatar финал ўйини. "Шабаб Ал Аҳли" "Ал Дуҳайл"га қарши баҳсда 90+3 дақиқадаги гол эвазига ғалабани илиб кетди ва ғолибликка эришди. Ғаниев эса...  0 23:50Серия А. "Торино" - "Ювентус" 0:0   0 23:45Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинда мухлислар ютди"  8 23:45ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Жирона" 3:1   0 23:41Александр Хомяков: "Биринчи бўлимда жуда суст ҳаракат қилдик"  10 23:40Бундеслига. "Бавария" - "Кельн" 2:0   0 23:35Бундеслига. "Боруссия М" - "Боруссия Д" 1:2   0

Бенземадан хавфлироқ бўлган "жаллод" тўғрисида қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

Бенземадан хавфлироқ бўлган "жаллод" тўғрисида қизиқарли маълумотлар

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувидан ўрин олган "Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтади.

Саудия Арабистони жамоаси Карим Бензема, Нголо Канте, Фабиньо сингари номдор юлдузларни ўз сафига жалб этганидан хабарингиз бор. Аммо улар орасида барча футбол ишқибози ҳам яхши танимайдиган яна бир юлдуз бор. Бу — марокашлик ҳужумчи Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ. У айни дамда клубининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди, шу жумладан, 13 та гол билан Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлари қаторида бормоқда. 2019 йил дунёнинг энг яхши тўпурари Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ОКМК майдонида иккита гол уришга муваффақ бўлди. Нимчорак финалда рақиб "Навбаҳор"га қарши жавоб ўйини олдидан айни дамда "Олтин тўп" соҳиби Карим Бенземадан ҳам хавфлироқ бўлиб турган ҳужумчига оид ёдда қоларли воқеалар билан таништириб ўтамиз.

Камбағал оилада вояга етган фарзанд

Ҳамдаллаҳ Марокашнинг Антлантика океанига туташ Сафи шаҳридаги камбағал оилада дунёга келган бўлиб, етти ака-уканинг кенжатойи эди. Футболчи болалиги тўғрисида шундай хотирлайди:

"Туғилган шаҳримда бошқа болалар билан бирга кўчада футбол ўйнардим. Ўсмирлик чоғимда шаҳарчада жойлашган клуб сафига қўшилдим. Мен деярли ҳар куни мактабдаги дарслардан кейин, ҳатто олиш кунлари ҳам футбол ўйнардим. Катта акам Абдулраҳим мени доим қўллаб-қувватлаган. У мени ўз устимда қаттиқ ишлашга ундарди".

Дастлабки маош

Гарчи Ҳамдаллаҳ "Олимпик Сафи" жамоасида илк мавсумдаёқ муваффақиятли ҳаракат қилиб, U-23 таркибига ўтказилган бўлса-да, бу унчалик қувонарли воқеа эмасди, сабаби, у ойига 250 АҚШ долларидан юқори бўлмаган маош эвазига тўп тепарди.


Биринчи оғир зарба

Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳнинг футболчилик фаолиятидаги биринчи оғир зарба нидерландиялик мураббий Пим Вербекдан бўлди. Ҳужумчи Марокаш терма жамоанинг саралаш босқичидаги юлдузи ва энг яхши тўпурари бўлишига қарамай, 2012 йилги Лондон Олимпиадасида иштирок этадиган якуний рўйхатдан тушириб қолдирилганди.

Кейинчалик "Ал Иттиҳод" футболчиси бу қарор унинг учун катта зарба бўлганини, бироқ бу уни таслим бўлишни истамайдиган бошқа одамга айлантирганини айтди.

Бир мавсум икки мамлакат тўпурарлари сафида

Ҳамдаллаҳ Марокаш чемпионатидаги фаолиятини 2010-2011 йилги мавсумда “Олимпик Сафи” жамоасида бошлаган. 2012-2013 йилги мавсумда лигада 15 та гол уриб, 2013 йилнинг март ойида жамоани тарк этган. Қизиқ томони шундаки, у мавсум якунидан эртароқ жамоадан кетганига қарамай, йил якунида тўпупарлар рўйхатида 2-ўринни эгаллади ва тўпурардан иккита гол ортда қолди. Норвегияга боргач, яна 15 та гол уриб, Европа мамлакатида мавсумнинг энг яхши тўпурарига айланди.


Хитойдаги қийинчиликлар ва ягона дўст

Ҳамдаллаҳ 2014 йилнинг февраль ойида Хитойга кўчиб ўтди ва “Гуанчжоу” билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Марокашлик ҳужумчи Хитойда маҳаллий тил ва вақт фарқи омиллари туфайли оғир ҳаёт кечирган ва катта азоб-уқубатларни бошдан ўтказган. У ерда ҳужумчининг кўп вақтини бирга ўтказадиган фақат битта дўсти бор эди — мушуги, футболчи ушбу дўсти билан тез-тез ҳайвонот боғини сайр қилиб турган.

Қитъалараро ракета

Ҳамдаллаҳ Африка (Марокаш), Европа (Норвегия) ва Осиё (Хитой, Қатар, Саудия Арабистони) қитъаларида фаолият олиб борган ва дунёнинг уч қитъасида ўзини кўрсата олган кам сонли ҳужумчилардан бири саналади.


Терма жамоада билан ўртадаги девор

Ўзи ўйнаган барча жамоалар билан клуб даражасида муваффақият қозонганига қарамай, Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳнинг Марокаш терма жамоасидаги фаолияти мақтанарли эмас, у мамлакати шарафини 24 ўйинда ҳимоя қилиб, 6 та гол урган.

Собиқ "Ювентус" юлдузи билан келишмовчилик

Айни дамда "Марсель" спорт директори сифатида ишлаётган Меҳди Бенатия 2019 йил Марокаш бош мураббий Эрве Ренар ҳамда Ҳамдаллаҳ билан боғлиқ воқеаларга ойдинлик киритди.

Ҳимоячи Ҳамдаллаҳнинг жамоадошлари Файсал Фажр ва Юнес Белханда билан майдонда баҳслашиб қолганини тасдиқлади. Абдулраззоқ терма жамоа лагерини тарк этди.

Меҳдининг қўшимча қилишича, бош мураббий Эрве Ренард жанжаллашиб қолган футболчилар билан гаплашиб олмоқчи бўлган, лекин Бенатия рад жавобини берган ва франциялик мураббийга: "Мен Ҳамдаллаҳ билан аввалроқ гаплашганман. Гап тамом, мен унга ёлвормайман, агар хоҳласангиз, у билан гаплашиб, лагерда қолишини илтимос қилинг".

Ўзбекистонлик футболчи билан бир жамоада

2015 йилнинг 24 июлида Ҳамдаллаҳ Қатарнинг "Ал Жаиш" клуби билан икки йиллик шартнома имзолади. Худди шу пайтда араб клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Рашидовни ҳам ўз сафига қўшиб олганди.

"Ал Насср"даги келишмовчилик

Ҳамдаллаҳ таътилдан сўнг “Ал Насср” машғулотларига рухсатсиз кечроқ қўшилган, шу боис маъмурият регламент бўйича унга молиявий жазо тайинлашдан бошқа чораси қолмаган, бироқ футболчига бу қарор ёқмаган.

Воқеа 2020 йилнинг мартига бориб тақалади, ўшанда марокашлик ҳужумчи "Ал Насср" билан Саудия Арабистони лигаси доирасида “Ал Файсали ”га қарши ўйинга боришдан бош тортган ва унинг маошидан ушлаб қолишига эътироз билдирган.

Бу келишмовчиликлар эса кейинчалик ҳужумчининг клуб хайрлашишига олиб келган.

Рафиқаси туфайли аэропортда жанжал

Ҳамдаллаҳ "Ал Насср" таркибида тўп тепиб юрган кезларида Ар Риёддаги Қирол Холид аэропортида муаммоларга дуч келди, у ерда оиласининг саёҳати барбод бўлди ва аёл хизматчи билан жанжали прокуратурага оширилди.

Ҳодиса Ҳамдаллаҳнинг турмуш ўртоғининг ҳомиладор бўлгани сабабли рентген аппарати кўригидан қўрқиб, текшириштиришдан бош тортиши билан бошланди. Аммо аэропорт қўриқлаш хизмати ходимининг талабига нисбатан футболчи томонидан ҳақоратли сўзлар айтилган ва ўртада катта жанжал келиб чиққан. Бунинг натижасида ўша куни оилага саёҳат қилиш тақиқланган. Кейинчалик бу масала клуб президентининг аралашуви билан ҳал қилинди.


Қуръон тиловатчиси

Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳнинг ажойиб қобилиятлари фақат футбол билан чегараланиб қолмайди, аксинча, у ўзига хос овоз ва Қуръон тиловат қилиш қобилиятига эга.

Футболчи Қуръон ўқиётгани акс этган бир нечта видеоклиплар ижтимоий тармоқдан ўрин олган.

Саховатпеша

Ҳамдаллаҳ бир қанча инсонпарвалик ташаббусларини амалга оширган, айниқса, Марокашнинг аҳоли ночор яшайдиган ва сув тақчил ҳудудларида янги қудуқлар қазилишда ҳисса қўшган. Шунингдек, у бир қанча мактаб ва меҳрибонлик уйи қурилишида молиявий кўмак берган. Қолаверса, Марокашда бир неча кун қудуқ ичида қолиб кетиб, ҳалок бўлган болакайнинг оиласига уй совға қилган.


Йилнинг энг яхши тўпурари

"Ал Насср" аъзоси бўлган Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ 2019 йил "Бавария" форварди Роберт Левандовски ва "Барселона" юлдузи Лионель Мессини ортда қолдириб, 57 та гол билан дунёнинг яхши тўпурари бўлди.

Терма жамоадан кетиш ва адашган ўғилнинг қайтиши

2019 йил Ҳамдаллаҳ Марокаш терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилди. Бунга Африка Миллатлар кубоги-2019 олдидан Гамбияга қарши ўйин (0:1) сўнгида рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини амалга ошириш борасида Файкал Фажр билан тортишув сабаб бўлган. 90+4 дақиқада белгиланган пенальтини Абдулраззоқ амалга оширишни истаган, аммо шериги унга тўпни беришни истамаган. Бироқ Файкал Фажр 11 метрли нуқтадан гол ура олмайди. Ушбу қарордан сўнг ҳужумчи жамоадошларидан хафа бўлиб, терма жамоа лагерини тарк этган.

Бош мураббий Воҳид Ҳалилхожич уни Африка Миллатлар кубоги қайдномасидан тушириб қолдирган. Ҳамдаллаҳ эса терма жамоадаги фаолиятини тугатишини маълум қилган. 2022 йил у ушбу хатти-ҳаракатлари учун узр сўради ва яна терма жамоага қайтди ва Қатардаги жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, 4-ўринни эгаллади, аммо унга асосий таркибдан жой олиш насиб этмади.

Олмалиқда қайд этилган дубль

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида Ўзбекистоннинг ОКМК клуби меҳмонига бўлган "Ал Иттиҳод" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, ҳар иккала голга ҳам айнан марокашлик ҳужумчи муаллифлик қилди.

Антиқа тахаллус

Ҳамдаллаҳ рақибларни муттасил жазолаши ва кўп гол уриши туфайли "жаллод" лақабини олган.


Осиё рекордчиси

Ҳамдаллаҳ ОЧЛда БЕШта турли клуб ("Гуанчжоу", "Ал Жайиш", "Ал Райян", "Ал Насср", "Ал Иттиҳод") сафида гол уришга эришган БИРИНЧИ футболчи ҳисобланади. 

Сандиғи совринларга тўлган футболчи

Ҳамдаллаҳ жамоавий ва индивидуал ютуқлар борасида ҳавас қиларли мукофотларни қўлга киритган.

Унинг коллекциясида Саудия чемпиони ва суперкубоги, Қатар кубоги каби совринлар мавжуд. Шунингдек, шахсий ютуқлар қаторида Осиё Чемпионлар лигаси, Қатар Юлдузлар лигаси ва кубоги, шунингдек, Саудия Арабистони Премьер-лигаси тўпурарлиги, Саудия Арабистони чемпионати ва суперкубогининг энг яхши футболчиси, Globe Soccer Awards йилнинг энг яхши араб футболчиси, IFFHS талқини бўйича йилнинг энг яхши тўпурари ва бошқа кўплаб титуллар марокашлик футболчи жавонидан жой олган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
22 фев 22:42:43
Quqon1912!
Tug'ri etibor qib maqola yozbslar mana hozr Hamdallah gol urb quygan durang ketyabdi yozb turgan vaqtmda
   
22 фев 16:08:14
Burhonbek Abdumo'minov
Qizigʻi yoʻq baribir Navbahor yutadi bugun
   
22 фев 16:04:06
Bahodir Jalolov
9 raqamini kumiri Karim ga bowatib bergan. Juda havfli haqiqatda
   
22 фев 16:04:00
БЕК@
мақола яхши тайёрланибди
   
22 фев 16:03:20
БЕК@
Тўғри Ҳамдаллаҳ ҳозирги кунда Бенземадан кўра хавфлироқ
   
22 фев 16:00:21
Fan_BARCA
Yaxshi hujumchi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика