Бензема "Селтик"ка қарши ўйин қайдномасидан жой олди
02 ноя 2022 18:07
Янгиликлар
Бензема "Селтик"ка қарши ўйин қайдномасидан жой олди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема "Селтик"га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида ўз жамоаси таркибида бўлади.
Бу ҳақда Испаниянинг "Diario AS" нашри хабар бермоқда.
Шу билан бирга, Бензема асосий таркибда майдонга тушадими ёки йўқ, буниси номаълум. Бош мураббий Карло Анчелотти унинг соғлиғи билан таваккал қилмаслик учун уни асраши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема "Реал"нинг сўнгги 3 та ўйини – "Севилья", "Лейпциг" ва "Жирона"га қарши ўйинни ўтказиб юборган эди. Франциялик футболчи Испания чемпионати ушбу мавсумида 5 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар