

"Вест Бромвич" бош мураббийи Сэм Эллардайс 30 ёшли бельгиялик футболчини ўз жамоасида кўришни жуда ҳам хоҳламоқда. Аммо "Вест Бромвич"нинг пули етмаслиги боис клуб форвардни фақатгина мавсум сўнггига қадар ижарага олиши мумкин.
Бентеке жорий мавсум АПЛ доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.
Футболчининг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



