

Уругвайлик футболчи иккинчи бўлим ўрталаридаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Манбанинг хабарига кўра, Бентанкур тизза қисмидан жароҳат олган. 25 ёшли футболчи узоқ вақт ўйнамайди - у олти ойдан саккиз ойгача майдонга тушмайди.
Шу тариқа, Родригони кейинги мавсумдагина майдонда кўриш мумкин бўлади.
2022/2023 йилги мавсум Бентанкур 18 та ўйинда 5 та гол урди ва шерикларига иккита голли узатма амалга оширди.



