

“Бизда ажойиб таркиб бор. Германия кубоги ва Бундеслигада яхши ўйин намойиш этмоқдамиз. Биз худди шу кайфиятда давом этишимиз лозим.
"Бавария" ҳар йили чемпионат ва кубокни ютиши керак. Биз Чемпионлар Лигасини ният қиляпмиз ва требл қайд этишни хоҳлаймиз", - дейди Павар BeIN Sports France'га.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинида сафарда "Челси"ни мағлуб этган(3:0), шундан сўнг коронавирус пандемияси туфайли турнир тўхтатилганди.



