


"Гап ушбу ойнадаги энг қиммат трансферлардан бири ҳақида кетмоқда. Биз ҳали ҳам футбол бозоридаги инқирозни келтириб чиқарган пандемиядан қутулишга ҳаракат қилмоқдамиз. Агар ўйинчига 75+25 миллион евро беришса, сотувни муҳокама қилишга ҳожат йўқ.
Дарвиннинг сотилиши ўзини оқлайди. Биз уни ушлаб туришимиз учун ҳеч қандай шароит йўқ эди. Бу шунчаки иложсиз эди", – деди Кошта.
Уругвайлик ҳужумчи "Ливерпуль" сафида 5 та ўйинда 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



