"Бенфика" МЮ қизиқаётган 19 ёшли фуболчи учун камида 100 млн. евро сўрамоқчи

Aslanov Jasurbek
25 дек 2023
"Бенфика" Жоау Невешни 100 млн. еврога сотмоқчи.

Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" 19 ёшли ярим ҳимоячига қизиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

АПЛ скаутлари 12 ноябрь куни бўлиб ўтган "Бенфика" - "Спортинг" (2:1) баҳсини стадиондан кузатишди.

Португалия клуби ўз футболчисини 100 млн. евродан камига сотмоқчи эмас. Невешни харид қилмоқчи бўлган ҳар қандай клуб ушбу суммани тўлаб, ярим ҳимоячини ўзиники қилиб олиши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport