

Июнь ойида ижтимоий тармоқларда "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси иштирокида видео тарқалди ва унда телебошловчи уругвайлик футболчидан жамоадошининг футболкасини сўрайди.
"Сонни? Бу уни қариндошининг либоси бўлиши мумкин. Уларнинг кўриниши бир хил" - деб жавоб беради Родриго.
Натижада Бентанкур Сон олдида кечирим сўрайди, Англия футбол ассоциацияси эса хавбекни бу хазили учун 7та ўйинга четлатиб, 100 минг фунт жарима солади.
"Қолганлар каби ушбу хабарни тонгда ўқидим. Бу борада "шпорлар"нинг ички келишуви бор деб ўйлардим, энди унинг ортида ҳам ҳаммаси ҳал бўлди.
Жамоамиз ўзи учун чегара чизиб олди. Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушуниб олдик" - деди Дэвис.



