Бельгияда Швеция терма жамоасининг икки мухлисини отиб кетишди
17 окт 2023 01:19
Янгиликлар
Бельгияда Швеция терма жамоасининг икки мухлисини отиб кетишди
Бельгия терма жамоасига қарши баҳс куни Брюсселда Швеция терма жамоасининг икки мухлисини отиб кетишди.
Маълумотларга кўра, 16 октябрь куни кечаси Бельгия пойтахти марказида икки швециялик отиб кетилган.
Айни дамда Бельгия ва Швеция терма жамоалари воқеа содир бўлган жойдан 5 км узоқликда - "Қирол Бодуэн" стадионида ўйин ўтказишмоқда.
Ҳозирча бу икки мухлис ўйин учун келганми ёки йўқлиги маълум эмас.
Het Laatste Nieuws нинг хабар беришича, бу ҳақиқатдан ҳам Швеция терма жамоаси мухлислари.
Гумонланувчи воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган, полиция қидирув ишларини бошлаб юборган. Маълумотларга кўра, ҳужум қилган шахс арабча сўзларни айтиб қочиб кетган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар