Бельгия чемпионатида дарвозабон 90+6 дақиқада гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқарди

Eldor Akmurzayev
22 ноя 2020
Бельгия чемпионати 13-турида “Стандарт” ўз майдонида “Эйпен”ни қабул қилиб, жангавор дуранг ўйнади.

Ўйиннинг кулминацион нуқтаси асосий бўлимга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда юз берди. 

90+6 дақиқада ҳисобда ортда бораётган мезбонлар жарима зарбасини амалга оширишга эга бўлишди, рақиб майдонига “Стандарт” кипери Арно Бодар ҳам етиб келди ва қулай имкониятга эга бўлиши билан дарвозага зарба йўллаб, гол урди. Шу тариқа, 22 ёшли дарвозабон жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. У ўйин давомида 3 та сейвни ҳам амалга оширди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia