Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"

Mirjalol Normatov
8 авг 2024
Про-лиганинг 15-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Гувоҳи бўлдинглар,  учрашув оғир кечди. Ютқазишимиз мумкин бўлмаган ўйинда ютқазиб қўйдик. "Бухоро" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Навбатдаги учрашувларга тайёргарликка киришамиз.

- Ўтказиб юборилган голларда жамоага нима етишмади деб ўйлайсиз?

- "Бухоро"нинг голлари стандарт вазиятлардан киритилди. Стандартларда ҳар бир футболчи ўзи қўриқлаётган рақиб билан охиригача курашиши керак. Вазиятларни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Гол ўтказвордикми, демак хато бутун жамоани бўлади.

- Танаффусдан кейинги биринчи ўйиндан кўнглингиз тўлдими?

- Йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади. Бироқ, "Бухоро" ўз вазиятларидан унумли фойдаланиб кетди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг ҳам голли вазиятларимиз бўлди, озгина омад етишмади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia