UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  6 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  4 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1

Улуғбек Бақоев: "Андижон" жамоаси стандарт вазиятларда яхши ўйнади" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Андижон" жамоаси стандарт вазиятларда яхши ўйнади"

"Андижон" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев мазкур учрашув юзасидан фикрларини билдириб ўтди.

- Улуғбек ака, аввало “Андижон”га қарши учрашув борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Бугун “Андижон” жамоаси билан ўйнадик. Бу клубни Суперлигага чиқиш вазифаси бор. Шу боис жамоа курашувчан. Ўзига яраша кучли. “Андижон”нинг асосий қуроли стандарт вазиятлар ва биз айнан стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ўйин давомида об-ҳаво ҳам иссиқ бўлди. Ҳозир Рамазон ойи, кўп футболчилар рўза тутишяпти. Шу боис ўйинни бироз кечроқ ўтказса ҳам бўларди. Ўйин дурангга лойиқ деб ўйлайман. Футболчиларга миннатдорчилик билдираман.

- Биринчи бўлимда асосий ўйинчиларнинг майдонга туширилмагани “Андижон”ни менсимаганлик билан боғлиқми ёки таркибда ўзгаришларни хоҳладингизми?

- Биласизми, жамоада баланс бўлиши керак. Барчага ўйин амалиёти керак. Шу сабабли кам ўйнаётган футболчиларга имконият бердик. Кимдир кўп ўйнайди, кимдир озроқ. Шунинг учун ротация қилдик. Бизда фақатгина 11 футболчи асосий таркиб аъзолари эмас, балки барча ўйинчилар асосий таркибга муносиб.

- Жамоа ҳимоячилари стандарт вазиятларда ўта ёмон ўйнади. Бунга сабаб нима ёки ҳимоячилар тайёр эмасмиди?

- Бугун “Андижон” жамоаси стандарт вазиятларда яхши ўйнади. Боя айтганимдек, бу уларнинг асосий қуроли. Кўрган бўлсангиз, охирги ўйинларда “Андижон” фақат стандартлардан фойдаланяпти. Шунинг учун бу уларнинг устун жиҳати ҳисобланади.

- “Сўғдиёна” етакчиси Жасур Ҳасанов икки ўйиндан бери кўринмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Жамоа сардоримизни кичик жароҳати бор. Шунинг учун кейинги учрашувга сақладик.

- Филипосянни Суперлига ўйинларида захирада қолдиряпсиз. Кубок беллашувларида эса асосий таркибда туширяпсиз. Нима учун унга Суперлигада ишонч билдирмаяпсиз?

- Йўқ, бу ерда гап ишоняпти ёки ишонмаяпти, деган нарсада эмас. Артём Филипосянга келсак, бизда 3 та марказий ҳимоячи бор. Сардор Қулматов, Марко Колакович ва Филипосян. Бизнинг ўйин схемамиз бўйича иккита марказий ҳимоячи билан ўйнаяпмиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Шу сабабдан Филипосянни Кубок ўйинларида спорт формасини ушлаб туриши учун ўйнатяпмиз. Футболчини яхши ёки ёмон деб айтмайман. Биз унга албатта ишонч билдирамиз.

- Учрашув тугаганидан сўнг, футболчиларингиз майдонда машғулот ўтказишди. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди?

- Бугун кам ўйнаган футболчиларга дастур бўйича машғулот ўтказишимиз керак эди. Чунки эртага йигитларга дам берилади, қолаверса, йўлда бўламиз. Лекин айрим сабабларга кўра бу машғулотни ўтказа олмадик. Чунки ўйнамаган футболчиларга кўпроқ юкламалар бериб машғулот ўтказмоқчи эдик.

- Ўйинда про лиганинг кучли клубларидан бири бўлган “Андижон”дан қанчалик қаршилик кутгандингиз ва тахминларингиз қанчалик ўзини оқлади?

-  “Андижон” жамоаси менга жуда ёқди. Ўйинчилари ҳам яхши. Менимча, “Андижон” Суперлигага чиқиш вазифасини бажаради.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика