UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Бекзод Қодирқулов: "Файсал Траоре тикланиш жараёнида" Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: "Файсал Траоре тикланиш жараёнида"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бекзод Қодирқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугун қийин ўйин ўтказдик. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиқишгани кўриниб турди. Бугун омадимиз келиб биринчи бўлимда гол киритдик. Бу гол йигитларга руҳий томонлама ўзларига келишларига сабаб бўлди. Ўйин охиригача шу темпни ушлаб турдик. "Бухоро" жамоасида ҳам гол киритиш учун вазиятлар бўлди. Бугун жамоамиз йигитлари ҳимояда ишончли ўйнашди, улар ғалабага ҳақли эдилар.

- "Насаф"дан ижарага олинган Файсал Траоре жароҳат сабаб майдонга тушмади. Шу ҳақида фикрингиз?

- Тўғри, Файсал Траореда жароҳат бор эди. Ҳозирда у тикланиш жараёнини ўтказаяпти. Насиб бўлса навбатдаги ўйинларда тайёр бўлади деган умиддаман.

- Навбатдаги турда "Олимпик" жамоаси билан ўйнайсизлар. Бу жамоа ҳақида фикрингиз?


- 16 апрель куни сафарда "Олимпик" жамоаси билан ўйнаймиз. Ёшлардан шаклланган яхши жамоа. Биз улар ҳақида ўрганиб чиқдик, олдинда яна 5 кун вақтимиз бор. Бу жамоани ўрганамиз ва таҳлил қиламиз албатта.

- Кейинги ўйинда бугун ўйнаган таркибга ўзгартириш киртилиши мумкинми?


- Рақибдан келиб чиқиб ўзгаришлар қилишимиз мумкин. Бир ёки икки футболчини ўзгартирармиз, лекин ундай кўп ўзгаришлар бўлмайди. Қисқа муддатда, яъни 5 кундан кейин ўйинимиз бор. Бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди, тўғри хатоларимиз ҳам йўқ эмас. Кўриб таҳлил қиламиз, насиб бўлса навбатдаги ўйинга яхши таркиб тайёрлаймиз.

- Шахсий фикримча, бугунги ўйинда дарвозабон ва ҳимоячи Улуғбек Худойбердиев жамоада энг яхшилардан бўлишди. Сизда қайси футболчилар ижобий таасурот қолдиришди?

- Тўғри улар маҳоратли ва тажрибали футболчилар. Бугун асосий таркибда тушган ва захирадан ўйинга қўшилган ҳамма футболчилар яхши ўйин кўрсатишди.

"Бухоро" жамоасида эса Давронбек Исақов яхши ўйнади. Шунингдек тажрибали Шавкат Саломовнинг узатмалари ҳам хавфли чиқди. Жамоанинг тажрибали футболчилари ҳам яхши ўйнади.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика