Бекхэм Месси ҳақида: "У фаолиятини якунлаганидан сўнг фақатгина "Камп Ноу" ёнида яшашни хоҳлаётганини айтди. Ҳеч ким "Барса"ни Леодек севмайди"

Alisher
28 янв 2025, 22:16
Дэвид Бекхэм Лионель Мессининг "Барселона"га бўлган севгиси ҳақида гапирди.

"Мессининг фаолиятини якунлаганидан сўнг Майамида яшашини хоҳлардим, аммо Лео менга фақатгина "Камп Ноу" ёнида яшашни хоҳлашини айтди.

У каби "Барселона"ни кучли севадиган ўйинчи йўқ. Оёғида ва ҳатто сув идишида ҳам "Барса" эмблемасини кўриш мумкин", – деди "Интер Майами" раҳбари Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal