Бекхэм Месси ҳақида гапирган "Интер Майами" дарвозабонини клубдан ҳайдади
08 авг 2023 20:38
Янгиликлар
Бекхэм Месси ҳақида гапирган "Интер Майами" дарвозабонини клубдан ҳайдади
Футболчи билан шартнома бекор қилинди.
"Интер Майами" хўжайини Дэвид Бекхэм жамоанинг нидерландиялик посбони Ник Марсман билан шартномани бекор қилди. Бунга ўйинчининг Лионель Месси ҳақида айтган сўзлари сабаб бўлган.
32 ёшли нидерланд Мессининг АҚШга йўл олиши арафасида қуйидаги фикрларни билдирганди:
"Мессининг ҳаракатлари ажойиб, аммо клубимиз ҳозир унинг келишига тайёр эмас деб ўйлайман. Бизда вақтинчалик стадион бор, майдонга одамлар тушиб келиши мумкин. Ўртада ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Машғулот майдонидан стадионга борганимизда ҳеч қандай хавфсизлик тизими йўқ".
Шунингдек, футболчи шундай қўшимча қилган: "Умид қиламанки, у бу ерга келади".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар