

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 19 ёшли ивуарлик футболчига "Базель", "Кристал Пэлас", шунигндек Германиянинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Қизил иблислар" футболчини 2021/22 йилги мавсумда ижарага бериб юборишмоқчи. Диалло МЮга 2021 йилнинг январида "Аталанта"дан 21,3 миллион евро эвазига ўтганди.
Футболчи МЮ таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



