“Базель” қаторасига саккизинчи марта Швейцария чемпионига айланди

Aslanov Jasurbek
29 апр 2017
Швейцария чемпионатининг 30-турида “Базель” футболчилари “Люцерн” жамоасини мағлуб этиб, муддатидан илгари мамлакат чемпионлигига эришишди.

Иккинчи ўринда бораётган “Янг Бойз” клуби пешқадамдан 24 очкога ортда қолмоқда.

“Базель” ўз тарихида 20 марта мамлакат чемпионлигига эришди. Улар сўнгги саккиз йилда чемпионликни ҳеч кимга бермай келишмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru