

"Бизга Патрик борасида мурожаат қилиш керак эмас. Бундай савиядаги форвардга катта эътибор қаратилиши нормал ҳолат, аммо у келаси мавсум бизда ўйнайди, бу аниқ. Биз жамоамизни кучлироқ қилмоқчимиз, Патрик эса муҳим футболчи ва бизнинг режаларимизга киради", - дейди Рольфес.
Шик 2021/22 йилги мавсум "Байер" таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 3та ассист қайд этди.
Transfermarkt футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.



