

Амалдаги чемпионлар бўлмиш леверкузенликлар бу ўйинда Патрик Шик (13) ва Эмилиано Буэндиаларнинг (45) голлари эвазига ғалабага эришди.
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси эса драматик баҳсда зафар қучди. 90-дақиқада мезбонлар ўйинчиси Павел Кадерабек гол уриб, "арилар"ни ғалабадан мосуво қилгандек кўринди. Аммо, 90+5 дақиқа Антон Вальдемар рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
"Бавария" эса ушбу баҳсда умуман қийинчилик ҳис қилмади. Мюнхенликларнинг йирик ғалабасини Лерой Сане, Майкл Олисе ва Эрик Дайернинг голлари таъминлади.



