UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  122 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:30Испания кубоги. "Атлетико" ва "Барселона" финал учун жангга киришишди (онлайн ҳисоб)  43 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  3 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  4 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  46 17:22DAZN Франция Лига 1 чемпионати ўйинларини кўрсатиш бўйича шартномани бекор қилмоқчи  0

Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбек футболидан VAR тизимини олиб ташлаш керак" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбек футболидан VAR тизимини олиб ташлаш керак"

Coca-Cola Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган АГМК - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бугун рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик. Йигитлар бу ўйинга яхши тайёргарлик кўришганди. Таркибимизда бир оз муаммолар бор эди. Славко Лукич, Фарҳод Бекмуродов ва Шоҳназар Норбековлар бир оз бетоб эдилар. Шу сабаб уларни асосий таркибда тушира олмадик. Лекин бу холат ўйин натижасига унчалик ҳам таъсир кўрсатди деб ўйламайман. Футболчилар ўйинда қатнаша олмаган дўстлари учун ҳам ҳаракат қилишди. Бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимиз учун ҳам охиригача курашдик. Афсус аламли мағлубиятга учрадик.

- Кетма-кет жамоангиз иштирокидаги 3-ўйинда VAR тизими ишламоқда...

- Очиғи VAR тизимини ўзбек футболидан олиб ташлаш керак. Нега деганда битта турда 7 та ўйин бўлса, фақат 2 та учрашувда ишлайди. Босқичма-босқич ўтилади дейилди, лекин бизнинг ҳакамларимиз савияси VAR тизими даражасига етмайди. Бу баҳона эмас, биринчидан бу тизим ўйин тезлигини пасайтириб қўймоқда. Иккинчидан, мана Европада ўйиндан ташқари холатда ҳам ўйнашга берилаяпти. Бирга-бир вазиятда ҳакамлар қарорлари ҳимоя қилинаяпти. Жаҳон чемпионатида қатнашганман деб айтди, лекин ишончим комил деб байроқчани кўтаряпти. Айнан бугунги ўйиндаги ҳакамлар савияси паст ва VAR дан фойдалана олмаслигини кўрсатиб берди. Биз мураббийлар ўз устимизда ишлаб ўсишимиз керак. Лекин ҳакамлар ҳам ўз устиларида ишлашлари керак. Балки VAR тизими учун чет элдан ҳакам чақириб, конференциялар ташкил этиш керакмикан? Чунки ҳакамлар бу тизимда ишлаш, ўйинни қандай тўхтатиш ҳақида билишмаяпти. АГМК футболчиларига жанговор ўйин учун миннатдорчилик билдирган бўлардим. Айрим ўйинлар бўлади, жамоангиз ютқазса ҳам шогирдларингиз кўрсатган ўйиндан фахрланасиз. Бугун шунақа ўйин бўлди. 10 киши бўлиб ҳам охиригача курашдик.

- Қизил карточка ҳақида фикрингиз қандай?

- Қизил карточка ҳақида айтсам, мен балет тарафдори эмасман. Аксинча жанговор футболни қўллаб-қувватлайман. Футболчи тўпга ташланди, балки Жокич тўпга биринчи улгургандир. Такрорий вазиятни кўрмасдан вазият ҳақида айтиш қийин. Кимнидир айблаш ниятим йўқ. Сариқ карточка берилса керак деб ўйлагандим.

- Трансфер ойнаси вақтида жамоангиз таркиби кучайтириладими?

- Афсус, таркибимиз унчалик ҳам кучайтиради деб айтмаган бўлардим. Шу таркибда бор футболчиларни сақлаб қолсак, уларга ишонч билдирамиз. Рақобат керак, лекин очиғини айтаман селекция жараёнидан биз актив бўлмаймиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика