UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  0 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  0 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  6 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  15 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  15 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  8 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  21 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  32

Бахтиёр Ашурматов: "Бухоро" ва "Сурхон"ни ўз майдонида мағлуб эта олмайдиган мураббийдан норози бўлишлари аниқ" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бухоро" ва "Сурхон"ни ўз майдонида мағлуб эта олмайдиган мураббийдан норози бўлишлари аниқ"

Coca Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Турон" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида қатнашди.


- Бахтиёр ака, ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Гапнинг очиғи, биринчи таймда ўйинни назорат қилдик. Афсуски, иккинчи бўлимда устунликни "Сурхон"га бериб қўйдик. Бўш қолган зоналар ёпиш, ўйин тизгинини ўзгартириш учун янги футболчиларни майдонга туширдик. Лекин "Сурхон" хужумчиси Нимелининг индивидуал маҳорати сабаб рақиб пенальти ишлади ва уни муввафақиятли амалга оширди. Ўйинга тузган режаларимиз ўхшамади, иккинчи бўлимда, айниқса.

- Иккинчи бўлимда ташаббус рақибга  бериб қўйилди. Танаффусда 1:0 ҳисобини сақлаб қолишга кўрсатма берган эдингизми?

- Йўқ, кўрсатма бермаган эдим. 1:0 ҳисоби ҳар доим қалтис ҳисобланади. Шу сабабли, биз иккинчи голни уришга интилаётган эдик, бунинг учун эса прессинг қилишимиз керак эди. Биз иккинчи таймнинг 20-дақиқаларига қадар вазифани бажара олдик. Ўйин сўнгида эса ҳисобни сақлаб қола олмадик. Бу биз учун ёмон натижа, чунки барча жамоалар ўзига кела бошлади. Шундай вазиятларда мураббий касбининг қийинчиликларини ҳис қилдим. Кеча бизни кўкка кўтараётган инсонлар бугун бизни танқид қилишмоқда, лекин ашаддий муҳлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Биз кейинги ўйинларни "Бунёдкор" ва "Олимпик"га қарши ўтказамиз. Бу учрашувлар биз учун жуда муҳим. Мен танқидни тўғри қабул қиламан. Биз яхши таркиб йиғдик  лекин яхши натижага эриша олмаяпмиз. "Бухоро" ва "Сурхон"ни ўз майдонида мағлуб эта олмайдиган мураббийдан норози бўлишлари аниқ. Йигитлар борини бериб ўйнашмоқда. "Насаф" ва "Сурхон"га қарши баҳсларда фақатгина "Бухоро"га қарши учрашувда ўйинимиз яхши чиқмади. Мухлисларимиз қўллаб-қувватлаши билан натижаларни яхшилаймиз. "Аутсайдер" мақоми бизнинг таркибга тўғри келмайди.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика