"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди

Sherzod Nurmatov
17 май 2024, 14:08
Мюнхенликлар "Хоффенхайм"га қарши ўйинга ҳозирлик кўрмоқда.

"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси кечаги машғулотни ўтказиб юборди, деб хабар берди "Bild".

Ҳарри Кейн, Лерой Сане, Жамол Мусиала, Эрик Максим Шупо-Мотинг, Ким Мин Жэ, Саша Боэ, Буна Сарр, Кингсли Коман, Серж Гнабри, Рафаэл Геррейру ва Тарек Бухман мюнхенликлар машғулотларида қатнашмагани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 18 май, шанба куни "Бавария" Бундеслиганинг 2023/24 йилги мавсумнинг сўнгги ўйинини "Хоффенхайм"га қарши ўтказади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild