

"Парма" нидерландиялик 19 ёшли форвардни мавсум сўнггига қадар харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди.
Олдинроқ хабар берилганидек, Мюнхен клуби Зиркзеенинг ижараси учун 1,5 млн евро олади, ўйинчининг харид қилиш ҳуқуқи нархи эса 15 млн.
Зиркзее жорий мавсум "Бавария"нинг биринчи жамоасида 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.




