"Бавария" Заа билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
23 апр 2021
"Кристал Пэлас" форварди Вильфрид Заа ёзда клубдан кетиши мумкин.

28 ёшли ивуарлик футболчи агентини ўзгартирди ва унинг вакили Европанинг топ-клублари билан ҳамкорлик қилувчи Пини Захави бўлди.

Шу сабаб унинг катта клубга ўтиш эҳтимоли йўқ эмас. Заа учун шунингдек "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports