

Манбага кўра, клублар ўртасида янги музокаралар бошланган. "Бавария" 30 ёшли футболчининг мураббийлари билан доимий алоқада. Бременнинг "Вердер" клуби Фюллькругни 15-25 миллион еврога сотмоқчи.
Форвард 2022/23-йилги мавсум "Вердер" сафида 30 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва 6 та голга асситентлик қилди. Шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 13 миллион еврога баҳолаган.



