"Бавария" ярим ҳимоячиси Мусиала коронавирусга чалинди

Alisher
9 фев 2022
"Бавария" хавбеки Жамал Мусиала коронавирус билан касалланди.

Бу ҳақда Мюнхен клуби расмий сайти хабар бермоқда. 18 ёшли немис мусбат тест топширди.

Ярим ҳимоячи ўзини изоляция қилган ва яхши ҳис қилмоқда.

Мусиала жорий мавсум "Бавария" таркибида 27та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: fcbayern.com