"Бавария" яна бир ажойиб трансфер амалга оширмоқчи

Mirjalol Normatov
10 янв 2019
ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо "Бавария"га ўтиши мумкин.

Парижликлар футболчини ёзда текинга қўйиб юборишнинг ўрнига, қишдаёқ сотиб юбормоқчи.

"Бавария" эса хавбекнинг товон пулини тўлаб, уни тезроқ трансфер қилишга тайёр турибди. Айтилишича, германияликлар футболчи борасида музокаралар ҳам ўтказиб кўришган.

Олдинроқ Рабьо "Барселона"га "хўп" дегани борасида маълумотлар тарқаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bulinews