

Манбанинг хабарига кўра, англиялик футболчи трансферга ҳали якуний розилик бергани йўқ, аммо "қизил машина" келишувга ишонч билдирмоқда.
Таъкидланишича, "Бавария" Уокердан якуний жавобни кутмоқда. Агар Кайл рози бўлса, "Бавария" "Манчестер Сити" билан товон пули миқдорини муҳокама қилишни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, немис клуби ҳимоячига яна бир йилга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Бош мураббий Томас Тухель Мюнхенда инглиз ҳимоячисини кўрмоқчи.



