"Бавария" сўнгги 4 та ўйинда илк ғалабасини қўлга киритди, мағлубиятсиз серия эса 17 тага етди

Aziz Tukhtamuradov
2 фев 2023
"Бавария" Германия кубоги доирасида "Майнц"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Юлиан Нагельсманн жамоаси 2023 йилда учта дурангдан сўнг илк ғалабасини қўлга киритди. 

Мюнхенликлар сўнгги маротаба 17 сентябрь куни Бундеслига доирасида "Аусбург"га ютқазишганди. Ўшандан бери жамоа 13 та ғалаба ва 4 та дуранг қайд этди. 

Энди "Бавария" навбатдаги ўйинини 5 февраль куни сафарда "Вольфсбург"га қарши ўтказади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta