

Ўтган ҳафта немис клуби спорт директори Хасан Салихамижич Мюнхенда 24 ёшли хавбекнинг вакиллари, яъни LIAN Sports агентлиги билан учрашди.
Аммо, Саненинг янги агентлари 1 апрелдан бошлаб расмий музокараларга киришишлари мумкин.
"Бавария" Сане билан 5 йиллик шартнома имзоламоқчи, ўйинчининг ўзи ҳам "Альянц-Арена"га йўл олишга қарши эмас.
Санега бундан ташқари яна икки топ-клублардан таклифлар бор. Леройнинг "Сити" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



