"Бавария" Шупо-Мотинг билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
4 мар 2023
Камерунлик футболчи ишончни оқлай олди.

Эрик Максим Шупо-Мотинг 2024 йилнинг ёзига қадар "Бавария" ўйиинчиси бўлиб қолади, дея хабар берди Мюнхен клуби расмий сайти. Томонлар 2023/23 йилги мавсум охирида якунланадиган битимни узайтиришди.

Камерунлик форвард 2020 йилнинг кузида "Бавария" футболчисига айланган эди. У "рекордмайстер" таркибида 82 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди. Левандовски кетгач, у кўпинча "тўққизлик" ҳужумчи вазифасини бажармоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com