

20 ёшли англиялик ўйинчи учун "Манчестер Юнайтед" билан "Бавария" клуби рақобатга киришади.
Мюнхен клуби коронавирус туфайли мавсум тўхтатилгунга қадар Санчо учун "Боруссия"га таклиф юборганди.
Санчонинг "Боруссия" билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномаси бор. Агар кимдир 120 миллион евро атрофида таклиф қилса, клуб уни ёзда қўйиб юборади.
"Манчестер Юнайтед" эса Жейдон учун курашда фаворит ҳисобланади. "Бавария" эса Саненинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, Санчо вариантига ўтади.



