

Мюнхенликлар Бундеслига доирасида охирги 4 ўйиндан бери (3 дуранг, бир мағлубият) ғалаба қозона олмаяпти ва 7 турдан кейин турнир жадвалида 12 очко билан 5-ўринда бормоқда.
“Юлианга ва унинг бутун жамоасига тўла ишонамиз. Халқаро танаффусдан кейин у “Бавария”да бор кучи билан ишлашда давом этади”, дея баёнот берган Хайнер.



