“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Khoja
10 июн 2025
Мюнхеннинг “Бавария“ клуби франциялик вингер Брэдли Барколанинг сотиб олмоқчи.

Вингер немис клубининг ёздаги асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди. Германияликлар ярим ҳимоячининг трансфери учун 100 миллион еврога яқин пул ажратишга тайёр.

Ўтган мавсумда Баркола барча турнирларда 58 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com