"Бавария" ПСЖ вингери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр
27 мар 19:50
Янгиликлар
"Бавария" ПСЖ вингери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр
ПСЖ ҳужумкор ярим ҳимоячиси Брэдли Барколя Германия чемпионатида ўйнаш имкониятига эга.
22 ёшли франциялик вингернинг хизматларига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда. Немис гранди раҳбарияти 2025/2026-йилги мавсум старти олдидан таркибини кучайтиришни истамоқда.
Мюнхенликлар Барколянинг трансфери учун 100 миллион евро беришга тайёр. Брэдлининг парижликлар билан меҳнат шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.
"Transfermarkt" портали унинг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Вингер жорий мавсум Лига 1да 26 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар