


18 ёшли футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 30 июнда ниҳоясига етади, ҳамкорликни давом эттиришдан бош тортган футболчининг "Бавария" билан 5 йиллик битим имзолагани айтилмоқда.
Куасси ПСЖ академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йилнинг декабрида асосий жамоа сафида дебют қилган ҳимоячи парижликлар учун 13 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 3 гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйган. Аввалроқ мазкур футболчига "Реал" қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳам хабар бергандик.



