


"Ҳар ким ўз фикрини билдириши ва танқид қилиши мумкин, лекин баъзида клуб вайронага айлангандек, биз ўзимизни қуйи лигага тушиб қолишдан қутқаришга уринаётгандек туюляпти.
Йўқ, биз Германия чемпионатида бирорта ўйинда мағлуб бўлмадик ва Чемпионлар Лигасида барча ўйинларда ғалаба қозондик. Томас бу суҳбатларга чек қўйиб, тўғри иш қилди деб ўйлайман. Менга унинг кучли эканлиги ёқади. У барчамиз каби жуда катта босим остида", – деди Герберт Хайнер.



