"Бавария" "Ньюкасл" футболчиси билан музокаралар ўтказди

8 май 2026, 00:44
"Бавария" "Ньюкасл" билан Энтони Гордон борасида музокаралар ўтказди.

Флориан Плеттенбергнинг маълумотига кўра, "Ньюкасл" аввалига ярим ҳимоячиси учун 90 миллион евро талаб қилган. Чунки клуб бошқа харидорлар - "Барселона", "Арсенал" ва "Ливерпуль"га ҳам шунча сумма айтган.

"Бавария" эса бунча маблағ тўлай олмаслигини билдирган. "Ньюкасл" бошқа харидорлар билан ҳам музокараларни давом эттирмоқда. Футболчининг трансфер суммаси 75-80 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.


Манба: x.com/Plettigoal